SHO MAX CONSULTING18+ йиллик тажриба, 100+ мамнун мижоз, 300+ шогирд — бухгалтерия соҳасидаги барча эҳтиёжларингиз учун.
Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ юритиш хизмати — 3 та форматда:
«Штатда бухгалтер сақлаш харажатларисиз профессионал бухгалтерлик хизматидан фойдаланинг.»
Юритилмаган ёки нотўғри юритилган бухгалтерия ҳисобини тиклаймиз. Мавжуд ҳужжатлар асосида бухгалтерия маълумотларини 1С дастурига киритиб, ҳисобни Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ тартибга келтирамиз.
МЧЖ, ХК, ЯТТ ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги бизнесни рўйхатдан ўтказиш ёки фаолиятини тугатиш жараёнини тўлиқ расмийлаштиришда ёрдам берамиз.
Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, молиявий ҳолат ва солиқ ҳисобини таҳлил қилиб, мавжуд хатолар ва хавфларни аниқлашга ёрдам берамиз.
Ойлик, чораклик ва йиллик солиқ ва бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ тайёрлаймиз, текширамиз ва солиқ органларига ўз вақтида топширамиз.
Солиқ органларидан келган хат, хабарнома ва талабномаларни ўрганиб, қонунчиликка асосланган расмий жавоб тайёрлашда ёрдам берамиз.
Бухгалтерия, солиқлар, ҳисоботлар ва молиявий масалалар бўйича тажрибали мутахассислардан амалий маслаҳат олинг.
Бизда 100% амалиёт. Ўқув қўлланмани ёдлатмаймиз — ҳақиқий бухгалтерия ишларини бажаришни ўргатамиз.
Кўп йиллик тажрибага эга амалиётчи бухгалтерлар устозлик қилади. Реал фирмалар мисолида ҳужжатлар, 1С, проводкалар, электрон ҳужжатлар, солиқлар, ҳисоботлар, ходимлар ҳисоби ва бошқа кундалик бухгалтерия жараёнларини амалда ўрганасиз.
Мақсадимиз — сизга сертификат бериб қўйиш эмас, балки ўқиш якунида мустақил ишлай оладиган, тайёр бухгалтер бўлиб чиқишингиз.
Ўқиш жараёнида: индивидуал ёндашув, реал иш жараёнлари ва устоздан бевосита амалий кўмак.